АсосийДунё

Туркияда 11 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бунга 78 кишининг ҳаётига зомин бўлган меҳмонхона ёнғини сабаб бўлган.

'Туркияда 11 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

Бугун, 31 октябрь куни Туркияда кўплаб кишиларнинг ўлимига сабабчи бўлган меҳмонхона ёнғинида айбланган 11 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Реутерс” хабар берди.

Ушбу мудҳиш воқеа жорий йилнинг январь ойида Болу вилоятидаги Карталкая тоғ-чанғи курортидаги 12 қаватли “Гранд Kartal” меҳмонхонасида содир бўлган. Ёнғин меҳмонхонанинг ресторанида бошланган ва у 78 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Хусусан, унда туркиялик телебошловчи Недим Туркман ҳам ҳалок бўлганди. Журналист оиласи билан таътилда бўлган. Унинг рафиқаси Ойша Нева ва икки фарзанди –18 ёшли қизи Ала Дора ва 22 ёшли ўғли Юже Ата ҳам ёнғинда ҳалок бўлган. Фақат учинчи қизи Пелин Туркман тирик қолди. У отасининг жанозасида иштирок этди. 

Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған Болуда юз берган ёнғин оқибатида оила аъзоларини йўқотган Гултекин оиласига ҳамдардлик билдириш учун ушбу вилоятга ташриф буюрди. Эрдўған ҳамдардлик изҳоридан кейин дафн маросимида иштирок этди ва кўз ёшларини тия олмади. 

Ҳалок бўлганлар орасида 34 нафар бола бор – ёнғин мактаб таътилида, Истанбул ва Анқарадан кўплаб оилалар чанғи учиш учун тоғларга йўл олган пайтда содир бўлган. Яна 137 киши жароҳатланган.

TRT Haber ҳукм этилганлардан бири меҳмонхона эгаси Ҳалит Эргул эканини ёзган.

Ҳали ёнғин юзасидан текширув ишлари давом этмоқда. Ушбу жиноят ишида 32 нафар айбланувчи бор, улардан 20 нафари тергов ҳибсхонасида.

Айбланувчилар орасида Ҳалит Эргулдан ташқари меҳмонхона директорлар кенгаши аъзолари, менежерлари ва ходимлари, шунингдек, шаҳар ҳокими ўринбосари ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШдаги Невада чўлидан 300 дан ортиқ инсон қолдиқлари топилди'ning rasmi

    Дунё 31.10.2025 21:39

    'АҚШ Президенти Венесуэладаги аэродром ва портларга ҳаво ҳужумлари тайёрламоқда'ning rasmi

    Дунё 31.10.2025 21:11

    АҚШ Президенти Венесуэладаги аэродром ва портларга ҳаво ҳужумлари тайёрламоқда

    Манбаларга кўра, сўз Венесуэланинг ҳарбий-денгиз базалари ва учиш-қўниш йўлаклари жойлашган аэродромлар ҳақида кетмоқда

    'Туркия Президенти ва Германия канцлери Фридрих Мерс Ғазо масаласида келиша олмади'ning rasmi

    Дунё 31.10.2025 20:05

    Туркия Президенти ва Германия канцлери Фридрих Мерс Ғазо масаласида келиша олмади

    Германия канцлери ҲАМАСни Ғазодаги вазият учун асосий жавобгар деб ҳисобламоқда.

    'Калифорниядаги музейдан мингдан ортиқ экспонат ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 31.10.2025 17:02

    Калифорниядаги музейдан мингдан ортиқ экспонат ўғирлаб кетилди

    Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида содир бўлган.

    '“Насаф” мухлислари автоҳалокатга учрадими?'ning rasmi

    Дунё 31.10.2025 15:31

    “Насаф” мухлислари автоҳалокатга учрадими?

    Тармоқларда ушбу мудҳиш ҳодиса содир бўлгани ва бир нечта фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда.

    'Британия қироли укасини унвонлардан маҳрум қилди'ning rasmi

    Дунё 31.10.2025 14:54

    Британия қироли укасини унвонлардан маҳрум қилди

    Хўш, Чарльз III нега бу қарорга келган?