АсосийДунё

АҚШдаги Невада чўлидан 300 дан ортиқ инсон қолдиқлари топилди

Аммо улар кимга тегишли экани номаълум.

'АҚШдаги Невада чўлидан 300 дан ортиқ инсон қолдиқлари топилди'ning rasmi

АҚШдаги Невада чўлидан 300 дан ортиқ инсон қолдиқлари топилган, аммо улар кимга тегишли экани номаълум. Бу ҳақда бугун, 31 октябрь куни “Тhe Sun” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Серчлайт шаҳри яқинидаги чўл ҳудудида куйдирилган инсон қолдиқлари ётган кўплаб уюмлар топилган. Улардан бирортасида ҳам шахсни аниқловчи маълумот бўлмагани сабабли уларни аниқлаш деярли имконсиз бўлиб қолган.

Ер ресурсларини бошқариш бюроси топилган қолдиқларнинг инсонларга тегишли эканини тасдиқлаб, тергов ишларини бошлаган. Воқеа жойидан кул солинган халталарни боғлашда ишлатиладиган пластик боғичлар ва урна бўлаклари ҳам топилган.

“Невадада шахсий ерда кулни сочиш тақиқланмаган бўлса-да, тижорий мақсадда инсон қолдиқларини ташлаб юбориш ёки ҳурматсизлик билан кўмиш федерал қонун ва касбий этика нормаларига зид ҳисобланади”, —дейилади хабарда.

Қолдиқларни йиғиш ва сақлаш масъулиятини Palm Mortuaries and Cemeteries компанияси ўз зиммасига олган.

“Биз учун бу одамлар унутилмаслиги ва ташлаб қўйилмаслиги муҳим. Улар тинч жойда қолиши учун жой ажратамиз”, — дейди компания президенти Селена ДиЛулло.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоменеи ўлдиридими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:43

    Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоменеи ўлдиридими?

    Исроил ОАВ Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоменеи Исроил зарбаси натижасида эҳтимол ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

    'Саудия Арабистони Эрон зарбаларини кескин қоралади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:01

    Саудия Арабистони Эрон зарбаларини кескин қоралади

    Ар-Риёд Баҳрайн, Иордания, БАА ва Қатар суверенитети бузилганини қоралаб, вазият оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    '“Озодлик вақти келди” — Трамп эронликларга мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:19

    “Озодлик вақти келди” — Трамп эронликларга мурожаат қилди

    АҚШ президенти Дональд Трумп Эрон ҳудудида Исроил билан биргаликда ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилиб, эронликларни амалдаги тузумни ағдаришга чақирди.

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш берди

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси 28 февраль куни мамлакат ҳудудида кучли ракета ҳужумлари кузатилиши кутилаётгани ҳақида мурожаат йўллади.

    'АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ойлаб давом этиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:50

    АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ойлаб давом этиши мумкин

    Бу ҳақда Исроил хавфсизлик манбаси 12-каналга маълум қилган.

    'Хоманаий Теҳрондан хавфсиз жойга кўчирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:33

    Хоманаий Теҳрондан хавфсиз жойга кўчирилди

    Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий Исроил ва АҚШ билан боғлиқ эҳтимолий ҳужумлар фонида Теҳрондан олиб чиқилгани ҳақида хабарлар тарқалди.