АсосийЖамият

Пойтахт мактабларида ниқоб тақиш жорий этиладими?

Нурмат Атабеков масалага ойдинлик киритди.

'Пойтахт мактабларида ниқоб тақиш жорий этиладими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 30 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги мактабларда тиббий ниқоб тақиш тартиби жорий этилиши билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Ҳолатга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси расмий муносабат билдирди.

“Ижтимоий тармоқларда ушбу масала нотўғри талқин қилинган. Аввало, уларда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг шу йил 26  сентябрдаги қарори асос қилиб кўрсатилган. Ҳужжат санасига эътибор беринг: у сентябрь ойида имзоланган. Аслида, ҳар йили мавсумий ўткир респиратор касалликлар ва грипп авж олишидан олдин бу каби қарорлар қабул қилиниб, жойлардаги муассасаларга тегишли тавсиялар бериб келинади”,.— дейилади хабарда.

Шунингдек, қарорда эпидемик вазият мураккаблашганда тиббий ниқоб тақиш белгилангани ҳамда ҳозир эпидемик вазият барқарорлиги шунинг учун мактабларда ёппасига ниқоб тақиш зарурати йўқлиги айтилган.

Агар гуруҳда касалланган болалар бўлса, ўша бемор билан мулоқотга киришиш эҳтимоли бор жойлардагина ниқоб тақиш тавсия этилган. Ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касалликларда имкон қадар ижтимоий масофа сақлаш ва мулоқот даврида ниқобда бўлиш мақсадга мувофиқлиги айтилган.

“Ҳужжатда айтиб ўтилган тиббий ниқоб тақиш тартиби жойларда вазиятга қараб ҳал қилинади. Буни зинҳор ёппасига шундай тартиб жорий қилиняпти, деб талқин қилмаслик керак”,—дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:13

    Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос “Тошкент тўй оши” давлат рўйхатига географик кўрсаткич сифатида киритилди.

    'Доллар расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:28

    Доллар расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:44

    Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди

    Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов ишлари олиб борилмоқда.

    '“Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:54

    “Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди

    Буни жамғарма матбуот котиби Элвина Мустафина Drakchi.uz’га маълум қилди.

    'Сирдарёда судья пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Сирдарёда судья пора билан ушланди

    Сирдарё вилоятида иқтисодий ишлар бўйича судья катта миқдорда пора олганликда гумонланиб, тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    'Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:39

    Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланиб, катта миқдордаги маҳсулотлар мусодара қилинди.