Жорий йилнинг 18 апрель куни Туркиянинг октябрь шаҳри Пендик туманида севгилиси Василахон Усмоновани пичоқлаб ўлдирган Р.О қасддан одам ўлдириш айблови билан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Туркия оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Ҳодиса айбланувчи ва қурбон ўртасида келиб чиққан жанжал ортидан содир бўлган. Эркак аёлни уйнинг ертўла қисмига олиб тушган ва дўппослаган, сўнг унги бир неча бор пичоқ санчиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Онадолу бош прокуратураси томонидан тайёрланган айблов хулосасида қасддан одам ўлдириш учун оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси ва қурол билан оғирлаштирилган талончилик учун 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси сўралган. Судланувчи Рустам Отамирзаев 17-Оғир жиноят ишлари бўйича судда бўлиб ўтган суд мажлисига олиб келинди. Суд залида томонларнинг адвокатлари ва таржимон иштирок этди.
“Мен Россияда ҳеч кимни ўлдирмаганман ёки жароҳатламаганман. Мен Ўзбекистонда жанжал ортидан судланганман ва қамоқда ўтирганман. Мен айбимга иқрорман ва афсусдаман. Менинг Ўзбекистонда 80 ёшли онам бор ва мен унга ғамхўрлик қилишим керак. Агар енгилроқ жазо муддати тайинлаб, ёрдам беришингизни, мени озод қилишингизни сўрайман”, — деган судланувчи.
Ҳодисага бевосита гувоҳ бўлган ва судда кўрсатма берган гувоҳ даҳшатли лаҳзаларни қуйидагича тасвирлаб берган:
“Мен соат 8:30 атрофида қичқириқ овозидан уйғониб кетдим. Эшикка бордим, у ерда судланувчи ва аёлни кўрдим. Бу воқеа менинг эшигим олдида содир бўлди. Судланувчи аёлнинг бўйнига пичоқ санчган ва уни ертўлага судраб туширишга уринаётган эди. Биз бақириб юбордик. Ундай қилма, деб ёлвордик. Полицияга қўнғироқ қилгунимизча, судланувчи уни ертўлага судраб туширди. Аёл ўзини қутқаришга ҳаракат қиларди. У аёлни ертўлага олиб тушганда, унинг орқасига уч-тўрт марта урди. Судланувчи воқеа жойидан кетганида бутунлай соғлом эди”.
Давлат айбловчиси ишнинг моҳияти бўйича ўз фикрида судланувчига қасддан одам ўлдириш айби билан жазо тайинлашни сўради.
Суд ҳайъати ҳукмни эълон қилиб, судланувчига қасддан одам ўлдириш айби билан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосини тайинлади.






