АсосийЖамият

Туркияда 5 нафар ўзбекистонлик аёллар 61 кг олтин билан қўлга олинди

Улар олтинни гўшт майдалагич ва миксерлар ичига эҳтиёт қисмлар шаклида эритиб жойлаштирган.

'Туркияда 5 нафар ўзбекистонлик аёллар 61 кг олтин билан қўлга олинди'ning rasmi

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 5 нафар Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний равишда олтин олиб ўтишга уриниб кўргани учун қўлга олди. Бу ҳақда Полиция бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 3 нафар аёл ва 2 нафар эркакдан иборат гуруҳ Ўзбекистондан Истанбул орқали Каппадокия вилоятининг Невшехир аэропортига учиб келган. Текширув давомида уларнинг бағажларидан 61 килограмм 121 грамм олтин (тахминан $8 млн) аниқланган.

Текширув давомида қимматбаҳо металл гўшт майдалагичлар ва миксерлар ичига эҳтиёт қисмлар шаклида эритилиб жойлаштирилгани маълум бўлган.

Терговга кўра, Невшехир вилояти полициясининг контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари гумондорлар ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлган. Аэропортда уларни кутиб олиш учун келган шахс ҳам қўлга олинган. 

Қўлга олинган шахслар ва топилган олтинлар мусодара қилиниб, гумондорлар суд органларига топширилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди 5 май “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади'ning rasmi

    Жамият 28.10.2025 22:06

    Энди 5 май “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади

    Бу тўғрисида давлат раҳбарининг қарори қабул қилинди.

    'Нафақа пулларидан кредит қарздорлигини ундириш тақиқланади'ning rasmi

    Жамият 28.10.2025 20:41

    Нафақа пулларидан кредит қарздорлигини ундириш тақиқланади

    Банклар фаолиятига қўйиладиган талабларга қўшимчалар киритилди.

    'Куз-қиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ нархлари ўзгармайди'ning rasmi

    Жамият 28.10.2025 19:06

    Куз-қиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ нархлари ўзгармайди

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Darakchi.uz мухбири матбуот анжуманида берган саволга жавоб берди.

    'Келаси ўқув йилидан 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат ҳисобидан ўқийди'ning rasmi

    Жамият 28.10.2025 18:58

    Келаси ўқув йилидан 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат ҳисобидан ўқийди

    2030 йилгача 9-синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизга етказилади.

    'Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини ургани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 28.10.2025 16:17

    Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини ургани айтилмоқда

    Ҳамкасбларининг айтишича, ўқитувчи аввал ҳам шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган.

    'Пойтахтда иссиқ сув ва иситиш учун янги тарифлар 12 ноябрдан жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 28.10.2025 15:26

    Пойтахтда иссиқ сув ва иситиш учун янги тарифлар 12 ноябрдан жорий этилади

    Янги тарифлар иқтисодий кўрсаткичлар асосида ҳисобланган бўлиб, уларнинг тахминан 80 фоизи бюджетдан қопланади.