АсосийЖамият

Тошкентда ҚҚС билан боғлиқ 17 млрд сўмлик фирибгарлик фош этилди

Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқа шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

'Тошкентда ҚҚС билан боғлиқ 17 млрд сўмлик фирибгарлик фош этилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Маълум бўлишича, илгари солиқ идораларида ишлаган, ҳозирда Тошкент шаҳридаги транспорт ва логистика хизматлари кўрсатадиган МЧЖда ҳисобчи лавозимида фаолият юритаётган шахс ўзининг собиқ ҳамкасблари орқали бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонага 17 миллиард сўмлик ҚҚСнинг манфий фарқ суммасини қайтариш ҳамда тўхтатилган ҚҚС гувоҳномасини қайта фаоллаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ушбу шахс МЧЖ таъсисчисидан 20,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов давомида гумондор ўзининг “ёрдамини” Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали амалга оширмоқчи бўлганини тан олган. Мазкур давлат хизматчиси ҳам жиноий ишга гумонланувчи сифатида жалб этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Роналду янги клубларга сармоя киритишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Роналду янги клубларга сармоя киритишни режалаштирмоқда

    Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду Испаниянинг “Алмерия” клубидаги улуши билан чекланиб қолмоқчи эмас.

    'Эрондаги можаро сабаб 5 та авиарейс ортга қайтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    Эрондаги можаро сабаб 5 та авиарейс ортга қайтди

    Айни пайтда Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик сабаб ҳаво ҳудудлари ёпилди.

    'Исроил Эронга зарба берганини маълум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:57

    Исроил Эронга зарба берганини маълум қилди

    BBC тарқатган маълумотларга кўра, Эрон давлат телевидениеси ҳам портлаш бўлганини тасдиқлаган.

    'Тошкентда BMW уриб кетиши ортидан вафот этган ходимнинг оиласи давлат муҳофазасига олинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:57

    Тошкентда BMW уриб кетиши ортидан вафот этган ходимнинг оиласи давлат муҳофазасига олинади

    Ички ишлар органларида 2022 йил иш бошлаган Хосилбек 2024 йилдан фаолиятини патруль пост хизматида давом эттирган.

    'АҚШда “гигант чақалоқ” дунёга келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:35

    АҚШда “гигант чақалоқ” дунёга келди

    АҚШнинг Итака шаҳридаги тиббиёт марказида оғирлиги 5,9 кг бўлган чақалоқ туғилган.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:04

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 28 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.