АсосийЖамият

Бу ҳақиқатни халқ ҳам, президентимиз ҳам билиши керак! — Кушербаев

Тошкентда 144 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташланди. Ҳолатни Экология вазирининг маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев кескин танқид қилди.

'Бу ҳақиқатни халқ ҳам, президентимиз ҳам билиши керак! — Кушербаев'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жами 144 туп дарахт амалдаги мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг маълумот беришича, ҳодиса Яккасарой туманида — Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб, Бобур кўчаси бўйлаб жойлашган автомобиль йўли ёнида содир бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар 620 миллион 472 минг сўмни ташкил этмоқда.

Расул Кушербаев мамлакатдаги экологик қонунбузарликлар ҳақида видеомурожаат билан чиқди.

"Бу ҳақиқатни халқ ҳам, президентимиз ҳам билишлари керак", — деди у видеода.

Кушербаев видеомурожаатида сўнгги пайтларда мораторий талабларига зид равишда дарахтлар оммавий кесилаётгани, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида масъулиятсизлик ҳолатлари кўпаяётганини кескин танқид қилди.

Шунингдек, у “Навоийазот” корхонаси фаолияти туфайли шаҳар ҳавоси заҳарланаётганини таъкидлаб, бу муаммога нисбатан қатъий чора кўриш вақти келганини билдирди.

Бугун экологиянинг душмани — ҳокимиятлар. Оддий фуқаро экологик йўналишда қоидабузарлик қилса, уни жазолашади. Лекин асосий катта қонунбузарликлар — ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари томонидан содир этиляпти. Уларга эса кўз юмиляпти. Прокуратура ҳам бу бўйича чора кўрмаяпти”, - дейди экология фаоли. 

Кушербаевнинг сўзларига кўра, бу каби жиддий экологик муаммолар ҳақидаги маълумотлар кўпинча президент ҳамда Саида Мирзиёевага етиб бормаётгани ҳолатни янада оғирлаштирмоқда.

Унинг фикрича, экологик назорат кучайтирилмаса ва масъуллар ўз вақтида жавоб бермаса, бу фуқаролар саломатлиги ҳамда табиат учун катта хавф туғдиради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил Эронга зарба берганини маълум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:57

    Исроил Эронга зарба берганини маълум қилди

    BBC тарқатган маълумотларга кўра, Эрон давлат телевидениеси ҳам портлаш бўлганини тасдиқлаган.

    'Тошкентда BMW уриб кетиши ортидан вафот этган ходимнинг оиласи давлат муҳофазасига олинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:57

    Тошкентда BMW уриб кетиши ортидан вафот этган ходимнинг оиласи давлат муҳофазасига олинади

    Ички ишлар органларида 2022 йил иш бошлаган Хосилбек 2024 йилдан фаолиятини патруль пост хизматида давом эттирган.

    'АҚШда “гигант чақалоқ” дунёга келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:35

    АҚШда “гигант чақалоқ” дунёга келди

    АҚШнинг Итака шаҳридаги тиббиёт марказида оғирлиги 5,9 кг бўлган чақалоқ туғилган.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:04

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 28 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Ўзбекистон Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди'ning rasmi

    Жамият 27.02.2026 16:19

    Ўзбекистон Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида вазият кескинлашаётганидан чуқур хавотир билдирган.

    'Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.'ning rasmi

    Жамият 27.02.2026 14:38

    Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият мураккаблиги сабаб фуқароларни шахсий хавфсизликка жиддий эътибор қаратишга чақирди.