АсосийДунё

Оқ уйда реконструкция ишлари бошланди

Президент сўзларига кўра, лойиҳа «кўплаб сахий ватанпарварлар» маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

'Оқ уйда реконструкция ишлари бошланди'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтондаги қароргоҳи Оқ уйда янги тантаналар залини қуриш мақсадида реконструкция ишларини бошлади, деб хабар берди BBC.

20 октябрь куни қурувчилар шарқий қанотдаги ёпиқ эшик ва деразаларнинг катта қисмини бузди, Трамп сўзларига кўра, у «тўлиқ модернизация қилинади».

АҚШ президенти ижтимоий тармоқдаги постида зал «жуда керакли» эканини таъкидлади.

«150 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар бир президент Оқ уйдаги катта зиёфатлар, давлат ташрифлари ва бошқалар учун одамларни қабул қилиш мумкин бўлган бал залини орзу қилган», деб ёзди у.

Аввалроқ президент Оқ уйдаги 250 млн долларлик бал зали мавжуд бино билан «ёнма-ён» жойлашишини, бироқ уни ўзгартирмаслигини айтганди.

“У мавжуд бинога халақит бермайди. Унинг ёнида бўлади, лекин унга тегмайди ва мен жуда яхши кўрадиган мавжуд бино ҳурмат қилинади. Бу менинг севимли жойим. Мен уни жуда яхши кўраман”, — дейди Трамп июнь ойида.

Президент сўзларига кўра, лойиҳа «кўплаб сахий ватанпарварлар» маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бу ватанпарварлар кимлар экани ҳозирча номаълум, Оқ уй лойиҳанинг эҳтимолий ҳомийлари номини ошкор қилмаган.

Оқ уй тарихан аср давомида АҚШ президентлари қароргоҳи бўлиб келмоқда. Шарқий қанот 1902 йилда қурилган ва бинодаги сўнгги сезиларли ташқи ўзгаришлар 1942 йилда амалга оширил

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркманистонда президент кортежи сабаб ҳомиладор аёл вафот этди'ning rasmi

    Дунё 22.10.2025 18:06

    Туркманистонда президент кортежи сабаб ҳомиладор аёл вафот этди

    Марҳуманинг эри хавфсизлик кучларига тиз чўкиб ёлворишига қарамай улар хиёбонлар орқали туман тиббиёт бирлашмасига боришни айтган ва аёл туғулмаган боласи билан бирга эрининг қўлида вафот этган.

    'Перуда жиноятчилик даражасининг кескин ошиши сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё 22.10.2025 17:06

    Перуда жиноятчилик даражасининг кескин ошиши сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    Бу давр мобайнида фуқароларнинг тўпланиш ва ҳаракатланиш эркинлиги чекланади.

    'Франциядаги яна бир музейда ўғирлик бўлди'ning rasmi

    Дунё 22.10.2025 16:53

    Франциядаги яна бир музейда ўғирлик бўлди

    Воқеа Лувр музейидаги жиноятдан бир кун ўтиб содир бўлган.

    'Реал Санжик атрофидаги можаро: уй шартномаси фирибгарликми?'ning rasmi

    Дунё 22.10.2025 16:23

    Реал Санжик атрофидаги можаро: уй шартномаси фирибгарликми?

    Таниқли блогер Реал Санжикга қарши уй ҳужжатларини алдов йўли билан расмийлаштирганлик даъвоси илгари сурилди.

    'Россия Украинага дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 22.10.2025 15:02

    Россия Украинага дронлар билан ҳужум қилди

    Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

    'Нетаняху Миср разведкаси раҳбари билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

    Дунё 22.10.2025 12:16