Ижтимоий тармоқларда “Сирдарё вилоятида Микрокредитбанк бухгалтери ярим тунда мажлисга чақиртирилган вақтида аварияга учради” номли сарлавҳа остида хабарлар тарқалган эди. Darakchi.uz мухбири ҳолатни ўрганиш учун банкнинг матбуот хизмати раҳбари Сарвар Очилов билан боғланди.
Очиловнинг сайтимизга тақдим этган маълумотига кўра, жорий йилнинг 17 октябрь куни “Микрокредитбанк” АТБнинг Сирдарё вилояти Ширин шаҳарчасидаги Банк хизматлари маркази ходимлари кечки пайтда автофалокатга учраган.
Ҳодиса оқибатида 41 ёшли бухгалтер ҳалок бўлган. 29 ёшли менежер эса тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирги вақтда унинг аҳволи барқарор бўлиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, ушбу мудҳиш воқеа иш вақтидан ташқари бўлган бўлиб, банк фаолияти билан боғлиқ йиғилиш ёки хизмат вазифасини бажариш ҳолати кузатилмаган.