АсосийЖамият

Яроқсиз маҳсулот туфайли етказилган зарар учун мувофиқликни баҳолаш органлари жавобгар бўлади

Шунингдек, сифатсиз товарларни ихтиёрий равишда олиб қўйган тадбиркорлар ҳуқуқий рағбатлантириши мумкин.

'Яроқсиз маҳсулот туфайли етказилган зарар учун мувофиқликни баҳолаш органлари жавобгар бўлади'ning rasmi

Давлат раҳбари "Стандартлаштириш ва баҳолаш соҳасида жавобгарликни кучайтириш, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарганлик учун жавобгарликни ошириш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Билдирилишича, эндиликда агар мувофиқликни баҳолаш қоидаларининг бузилиши оқибатида фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган бўлса, ушбу орган сотувчи ва товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи билан биргаликда етказилган зарарни қоплаш учун жавобгар бўлади.

Шунингдек, сифатсиз товарларни ихтиёрий равишда олиб қўйган тадбиркорлар рағбатлантириши мумкин.

Хусусан, "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг 27-моддаси ва "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддасига қўшимчалар киритилиб, унга кўра стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ бўлмаган маҳсулотнинг камида 70 фоизини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб олган юридик шахслар молиявий санкциялардан озод этилади.

Мазкур қонун 2026 йил 19 январдан эътиборан кучга киради. 

    Бошқа янгиликлар