Эндиликда Ҳаж визасини олиш учун ҳар бир номзод “Нусук” платформаси орқали соғломлик тўғрисида расмий гувоҳнома тақдим этиши лозим.
Янги тартиб зиёратчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган. Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча идораларга Ҳажга борувчиларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш мажбуриятини юклади.
Диализ талаб қилувчи буйрак етишмовчилиги, оғир юрак ва ўпка касалликлари, фаол онкологик ёки юқумли касалликлар, шунингдек, ҳомиладорликнинг сўнгги босқичидаги аёлларга Ҳаж сафарига чиқиш тақиқланади.
Тиббий текширувдан ўтмасдан ёки сохта маълумот берганлар аниқланса, Ҳаж вазирлиги томонидан қатъий чоралар кўрилади.