АсосийЖамият

Озарбайжонда собиқ президент маъмури ҳибсга олинди

Давлатга хиёнат ва мол-мулкларни қонунийлаштиришда айбланган сиёсатчига 4 ойлик уй қамоғи тайинланди.

'Озарбайжонда собиқ президент маъмури ҳибсга олинди'ning rasmi

Озарбайжон Президенти Администрациясининг 1995–2019 йиллардаги раҳбари, кейинчалик Миллий Фанлар Академияси президенти бўлган Рамиз Меҳдиев оғир жиноятларда гумонланиб, уй қамоғига олинди.

Суд қарорига кўра, у давлат ҳокимиятини эгаллаш, давлатга хиёнат ва жиноят йўли билан келган мулкни қонунийлаштириш моддалари билан айбланмоқда. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Меҳдиев Россия манфаатлари йўлида ҳаракат қилиб, Европа давлатларида Озарбайжонга қарши гуруҳларни молиявий қўллаб-қувватлаган.

Меҳдиевнинг ҳибсга олиниши ортидан унинг катта мол-мулкка эгалиги ҳам янада кенг муҳокамага сабаб бўлди. У ва унинг оила аъзоларига тегишли ерлар, виллалар ва компаниялар ҳақида кўплаб маълумотлар очиқ манбаларда эълон қилинган.

    Бошқа янгиликлар