АсосийЖамият

Хабиб Нурмагомедов “Жар” спорт мажмуасига ташриф буюрди

У Отабек Умаров ҳамроҳлигида аралаш жанг санъати бўйича тайёргарлик жараёнлари билан танишди ва ўз тавсияларини берди.

'Хабиб Нурмагомедов “Жар” спорт мажмуасига ташриф буюрди'ning rasmi

Жаҳонга машҳур аралаш жанг санъати устаси, УФСнинг собиқ чемпионларидан бири Хабиб Нурмагомедов куни кеча Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон Аралаш жанг санъати ассоциацияси фаолияти билан танишди. Ташриф доирасида у Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Жар” спорт мажмуасига борди.

У ерда Нурмагомедовни ассоциация раиси Азиз Ташпулатов, Отабек Умаров, МОҚ раҳбарияти, мураббийлар ва спортчилар кутиб олишди. Учрашувда аралаш жанг санъатини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, мусобақалар ташкил этиш ва мутахассислар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хабиб спортчиларни тайёрлаш бўйича шахсий тажрибаси билан ўртоқлашиб, Ўзбекистонда спорт салоҳияти юқори эканини таъкидлади:

“Агар ўзбек ёшларига тўғри йўналиш берилса, аралаш жанг санъатида ҳам дунёда етакчи бўлишлари мумкин”, — деди у.

Ташриф якунида Нурмагомедов ёш спортчилар билан учрашиб, мотивацион нутқ сўзлади ва уларга амалий маслаҳатлар берди.

    Бошқа янгиликлар