АсосийДунё

Сурия Президенти Аҳмад аш-Шара расмий ташриф билан Москвага йўл олди

Хўш, нега?

'Сурия Президенти Аҳмад аш-Шара расмий ташриф билан Москвага йўл олди'ning rasmi

У Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Бугун, 15 октябрь куни Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара расмий ташриф билан Москвага боради. “Syria TV” хабарига кўра, у ташриф доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.

Учрашувда Тартусдаги ҳарбий-денгиз базаси ва Хмеймимдаги ҳаво базаси фаолиятини давом эттириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, аш-Шара Россиядан Суриядаги ҳарбий жиноятларда айбланаётган собиқ президент Башар Асадни халқаро судга топширишни расман сўраши мумкин.

12 сентябрь куни Аҳмад аш-Шара Суриянинг Россия билан тарихий алоқаларини сақлаб қолишга интилаётганини, шу билан бирга АҚШ ва Ғарб давлатлари билан ҳам муносабатларни яхшилашга эришганини таъкидлаган эди.

    Бошқа янгиликлар