АсосийДунё

Черногория ҳукумати Арманистон, Ўзбекистон ва Миср фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди

Ушбу қарор 2025 йил 9 октябрь куни Черногория Вазирлар Маҳкамасининг бош вазири раислигида бўлиб ўтган сессияда қабул қилинган.

'Черногория ҳукумати Арманистон, Ўзбекистон ва Миср фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди'ning rasmi

Черногория ҳукумати Арманистон, Ўзбекистон ва Миср фуқароларини визадан вақтинча озод этиш тўғрисидаги аввалги қарорларини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақдаги қарор 2025 йил 9 октябрь куни Черногория Вазирлар Маҳкамасининг бош вазир Миложко Спайич раислигида бўлиб ўтган 98-сессиясида қабул қилинган.

“Вазирлар Маҳкамаси Арманистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси фуқароларини виза олишдан вақтинча озод этиш тўғрисидаги қарорларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарорлар қабул қилди. 2024-2027 йиллардаги Ислоҳотлар кун тартиби ва Европа Иттифоқига қўшилишнинг якуний мезонлари доирасидаги мажбуриятларга мувофиқ, 24-бобда Черногория Европа Иттифоқининг виза сиёсати билан уйғунлашишда давом этмоқда. Шунга кўра, бугунги тузатишлар юқорида тилга олинган мамлакатлар фуқаролари учун визалардан вақтинча озод қилиш тўғрисидаги аввалги қарорларнинг амал қилишини тўхтатади ва шу билан Черногориянинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлишга қатъий содиқлиги ҳақида аниқ сигнал беради”, — дейилади хабарда.

Вазирлар Маҳкамаси виза режими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги низомни қабул қилган.

Энди Ўзбекистон фуқаролари Черногорияга кириш учун виза расмийлаштириши талаб этилади. Ушбу тартиб 2025 йил 29 октябрдан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Байден Трампга Исроил ҳамда ҲАМАС ўртасида эришилган тинчлик битими учун миннатдорлик билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:57

    Байден Трампга Исроил ҳамда ҲАМАС ўртасида эришилган тинчлик битими учун миннатдорлик билдирди

    У Трампнинг Ғазо бўйича келишувга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини “юқори баҳолади”.

    'НАТО раҳбари Россиянинг сувости кемасини “мазах қилди”'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:37

    '20 дан ортиқ давлат етакчилари урушга расман нуқта қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:06

    20 дан ортиқ давлат етакчилари урушга расман нуқта қўйди

    Мисрнинг Шарм-эш-Шейх шаҳрида ўтказилган халқаро саммитда қандай келишувлар амалга оширилди?

    'Мадагаскар президенти мамлакатдан қочиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:43

    '“З авлод” нега “бош кўтаряпти”?'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:53

    “З авлод” нега “бош кўтаряпти”?

    Марокашдан то Перу, Непал ва Мадагаскаргача дунёнинг турли бурчакларида ёшлар норозилик намойишларига чиқмоқда.