Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказади. Учрашув Малайзиядаги “Ҳанг Жебат” стадионида соат 17:45 да старт олади. Рақиб — дунё футболидаги кучли жамоалардан бири саналадиган Уругвай.
Ушбу баҳсда ҳар икки жамоа ҳам бир нечта асосий футболчиларисиз майдонга тушади. Уругвай сафида Валверде ва Араухо, Ўзбекистон терма жамоасида эса Файзуллаев, Юсупов, Ҳамробеков ва Машарипов каби футболчилар иштирок этмайди.
Маълумот учун, Ўзбекистон 9 октябрь куни Қувайтга қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, Уругвайга қарши ўйин учун Ўзбекистон МТЖнинг кенгайтирилган таркиби олдинроқ эълон қилинган эди.