АсосийБу қизиқ

Фикрни ўқийдиган қурилма яратилди

У мия фаолияти маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган.

'Фикрни ўқийдиган қурилма яратилди'ning rasmi

Жанубий Кореянинг Samsung корпорацияси фикрларни ўқишга қодир бўлган тақиладиган қурилмани ишлаб чиқарди. Бу ҳақда компания веб-сайтидаги матбуот хабарида маълум қилди.

Ear-ЭЕГ деб номланган қурилма қулоққа оддий симсиз қулоқчин каби тақилади. Электроэнцефалография (ЭЕГ) асбоби Жанубий Кореянинг Ханянг университети олимлари билан ҳамкорликда яратилган. У мия фаолияти маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган бўлиб, лабораториядан ташқарида ҳам қўлланилиши мумкин. Ҳозирги вақтда Ear-ЭЕГ ишлайдиган прототип босқичида турибди.

ИТ-гигант вакиллари гаджетни қўллашнинг бир нечта соҳаларини кўриб чиқмоқда. Ундан таълим соҳасида миянинг диққатни жамлаш қобилияти ва чарчоқ даражасини баҳолаш учун фойдаланиш мумкин. Шунингдек, электроэнцефалография учун ихчам қурилмани маркетингда қўллаш имконияти мавжуд. Мисол тариқасида, тадқиқот иштирокчилари орасида ундан фойдаланилган: уларга видеороликлар кўрсатилган, сўнгра улар респондентларга ёқиши ёки ёқмаслиги ҳақида маълумот тўпланган.

Қурилма сунъий интеллект асосида ишлайди. Samsung мутахассисларининг таъкидлашича, синовлар пайтида Ear-ЭЕГ аниқлиги 92,86 фоизга етган. Samsung қурилманинг тўлиқ ишлайдиган версиясини қачон чиқариши ҳозирча номаълум.

Бундан аввал Samsung янги Movingstyle номли “ақлли” телевизорни тақдим этганди. Movingstyle — бу 27 дюймли сенсорли экранли смарт телевизор бўлиб, QHD (2К) тасвир аниқлиги ва 120 Hz янгиланиш тезлигига эга. Унинг ғилдиракли таянч қисми ҳам бўлиб, экран баландлиги, қиялиги ва жойлашувини созлаш имконини беради. Шунингдек, экран таянчдан ажратилиб, мустақил портатив дисплей сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Махсус тутқич эса телевизорни кўтариб юришни осонлаштиради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳам ёмғир ёғмайди'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.04.2026 02:47

    Бугун ҳам ёмғир ёғмайди

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?'ning rasmi

    Бу қизиқ 15.04.2026 02:49

    Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 12:43

    Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади

    Эндиликда тадбиркорлар муаммосига ҳокимлар бошчилигида якуний ечим берилади.

    'Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 10:31

    Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди

    Тошкент шаҳри ва вилоятига хос бўлган машҳур тўй палови расман географик кўрсаткич мақомини олди.

    'Азам Азизов - Ўзбекистонлик молиявий блогер ва инвестиция бўйича эксперт'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 09:35