АсосийДунё

Президент кортежига ҳужум қилди

350 нафарга яқин намойишчи тош ва коктейль билан давлат раҳбарига ҳужум қилган.

'Президент кортежига ҳужум қилди'ning rasmi

Президент Нобоа иштирок этган гуманитар кортежга Отавало шаҳрида 350 га яқин намойишчи тош ва Молотов коктейллари билан ҳужум қилди. Расмийлар орасида талафот йўқ.

Эквадор Президенти Даниэл Нобоанинг маълум қилишича, ҳужум кеча Отавало шаҳрида рўй берган. Кортеж таркибида Президент билан бирга БМТ ва Европа Иттифоқи вакиллари ҳамда Италия элчиси ҳам бўлган. Гуманитар миссияни бажараётган кортеж ҳарбийлар кузатувида ҳаракатланаётган вақтда, йўлни тўсиб олган 350 га яқин норозилар тошлар ва ёнғин чиқарувчи коктейллар билан ҳужум қилган.

Воқеа жойидан олинган суратларда кортеждаги машиналар ойналари синиб кетгани кўринади. Расмийларга зарар етмагани айтилмоқда.

Ҳужум Президентнинг дизель ёқилғисига берилаётган субсидияларни бекор қилиш ҳақидаги қароридан кейин авж олган норозилик намойишлари фонида содир бўлди. Эндиликда дизель нархи 1,8 доллардан 2,8 долларга кўтарилган. Норозилар муддатсиз иш ташлаш бошлаган ва бир нечта йўлларни тўсиб қўйган. Айрим ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Путин Озарбайжон самолётининг ҳалокатида Россиянинг айбини тан олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:55

    Путин Озарбайжон самолётининг ҳалокатида Россиянинг айбини тан олди

    Душанбедаги учрашувда Россия президенти 2024 йил декабрида юз берган фожиа учун жавобгарликни зиммасига олди.

    'Энди Жиззахдаги боғчаларда 30 дан ортиқ бола овқатдан заҳарланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:17

    Энди Жиззахдаги боғчаларда 30 дан ортиқ бола овқатдан заҳарланди

    Аввалроқ, 4 тумандаги боғчада боллар оммавий заҳарланган эди.

    'Ҳиндистонда йўталга қарши сиропдан заҳарланиб ўн етти нафар бола вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:53

    Ҳиндистонда йўталга қарши сиропдан заҳарланиб ўн етти нафар бола вафот этди

    Ҳозирда мамлакатда ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Самарқандда ППХ инспектори хизмат машинасида ЙТҲ содир этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:31

    Самарқандда ППХ инспектори хизмат машинасида ЙТҲ содир этди

    Nexia-3 хизмат автомобили Damas’га урилиб, занжирли тўқнашувга сабаб бўлди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошланди.

    'ҲАМАС Ғазодаги уруш тугаганини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:53

    ҲАМАС Ғазодаги уруш тугаганини маълум қилди

    Хўш, сўнгги тафсилотлар қандай?

    'АҚШ президенти якшанба куни Яқин Шарққа келади - ОАВ'ning rasmi

    Дунё 09.10.2025 22:25

    АҚШ президенти якшанба куни Яқин Шарққа келади - ОАВ

    Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида эришилган келишувларнинг бажарилишини шахсан кузатади.