АсосийДунё

Тожикистон болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Таклиф бўйича, 14 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга кириши бутунлай тақиқланиши лозим.

'Тожикистон болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи'ning rasmi

Тожикистонда вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Парламент қуйи палатаси депутати Дилноза Аҳмадзода 14 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашни таклиф қилди.

Аҳмадзода ўз ташаббусини расмий “Халқ газетаси”да чоп этилган мақоласида илгари сурган. У 2025 йил “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ёлғон ва зарарли ахборотни тарқатиш бўйича ўзгартиришлар киритилган бўлса-да, бу етарли эмас деб ҳисоблайди.

“Болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини назорат қиладиган қўшимча ўзгартиришлар киритиш керак”, деб ёзган депутат.

Таклиф бўйича, 14 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга кириши бутунлай тақиқланиши лозим. 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар эса ижтимоий тармоқлардан фақат ота-оналарининг ёзма розилиги билан фойдаланиши керак.

Бироқ рақамли технологиялар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мутахассислар бундай таклифларга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Улар тўлиқ тақиқ нафақат амалда қийин, балки асосий муаммоларни ҳам ҳал қилмаслигини айтган.

“Биз ўсмирларни шунчаки интернетдан узиб қўйиб, бу билан уларни ҳимоя қиламиз, деб ўйламаслигимиз керак. Тақиқлар ўрнига маърифий ишлар зарур: рақамли гигиенани ўргатиш, танқидий фикрлашни ривожлантириш, ота-оналар ва ўқитувчиларни жалб этиш керак”, — дейди исмини ошкор қилишни истамаган медиа-экспертлардан бири.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:45

    Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди

    Эрон президенти фуқароларни миллий қаршилик маршида қатнашишга ва зўравонликни қоралашга чақирди.

    'Трамп ва Зеленский Украинани тиклаш бўйича 800 млрд долларлик битим имзолаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:22

    Трамп ва Зеленский Украинани тиклаш бўйича 800 млрд долларлик битим имзолаши мумкин

    Владимир Зеленский ва Дональд Трамп урушдан кейин Украинани қайта тиклаш ва иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йирик келишувни имзолаши эҳтимоли бор.

    'АҚШ фуқароларини зудлик билан Венесуэладан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 11.01.2026 16:11

    АҚШ фуқароларини зудлик билан Венесуэладан чиқиб кетишга чақирди

    Қўшма Штатлар Венесуэлада бўлиб турган ўз фуқароларини мамлакатни зудлик билан тарк этишга ва у ерга саёҳат қилмасликка чақирди.

    'Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди - CNN'ning rasmi

    Дунё 11.01.2026 13:46

    Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди - CNN

    Ҳалок бўлганлар сони 116 нафарга етгани айтилмоқда.

    '"Биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак" — Трамп'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 15:40

    "Биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак" — Трамп

    АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия Россия ёки Хитой томонидан босиб олинишининг олдини олиш учун Қўшма Штатлар унга эгалик қилиши кераалигини айтди.

    'Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 13:40

    Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда

    Ҳар ой ўртача 55 киши урушдан қолган портловчи буюмлар туфайли ҳалок бўлмоқда.