АсосийБу қизиқ

Доллар сўнгги икки йилдаги энг паст даражага тушди

Ўзбекистон Марказий банки 29 сентябрь кунги валюта курсини эълон қилди.

'Доллар сўнгги икки йилдаги энг паст даражага тушди'ning rasmi

Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси 70,91 сўмга пасайиб, 12 067,76 сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2023 йил август ойидан бери қайд этилган энг паст қиймат ҳисобланади. Сўнгги марта доллар курси 12 100 сўмдан паст бўлган ҳолат 2023-йил 31 августда кузатилган — ўшанда 1 АҚШ доллари 12 089,97 сўм бўлган.

Марказий банк маълумотига кўра, бошқа хорижий валюталар курсида ҳам бироз ўзгаришлар кузатилган. Янги курслар 29 сентябрдан амалда.

    Бошқа янгиликлар