АсосийДунё

Трамп Путинни яна танқид қилди

АҚШ етакчиси Россия раҳбарини “олов билан ўйнашяпти”, — деди.

'Трамп Путинни яна танқид қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трампнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин «олов билан ўйнаяпти». Бу ҳақда Оқ уй раҳбари ижтимоий тармоқда эълон қилди.

“Владимир Путин тушунмаётган нарса шуки, агар мен бўлмаганимда, ҳозир Россия билан жуда кўп ёмон воқеалар содир бўлар эди, ҳақиқатда ёмон нарсалар”, деб ёзди Трамп тафсилотларга тўхталмасдан.

“У олов билан ўйнаяпти!”, — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.

Мълумот учун, Россия Украина шаҳарларига ракета ва дронлар билан оммавий зарбалар берганидан кейин 12 киши ҳалок бўлгач, Трамп Путинни кескин танқид қилган эди.

“У бутунлай ақлдан озган! У заруратсиз жуда кўп одамларни ўлдиряпти ва мен шунчаки аскарлар ҳақида гапирмаяпман. Украина шаҳарларига ҳеч қандай сабабсиз ракеталар ва дронлар учирилмоқда”, — дея ёзди Трамп Путин ҳақида.

Кремль бу танқидни “ҳиссий юклама таъсири” остида ёзилган, деб ҳисоблади.

    Бошқа янгиликлар