АсосийДунё

Мальтада ва Францияда Фаластин мустақиллиги тан олиниши кутилмоқда

Расмий баёнот 20 июнь куни Саудия Арабистони ва Франция томонидан БМТ кўмагида ташкил этиладиган халқаро конференцияда эълон қилинади.

'Мальтада ва Францияда Фаластин мустақиллиги тан олиниши кутилмоқда'ning rasmi

Малта бош вазири Роберт Абела мамлакат тез орада Фаластин давлатининг мустақиллигини тан олишини маълум қилди. Бу ҳақда “Тимес of Malta” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, расмий баёнот 2025 йил 20 июнь куни Саудия Арабистони ва Франция томонидан БМТ кўмагида ташкил этиладиган халқаро конференцияда эълон қилинади.

Ношир ёзишича, Малтадан ташқари яна бир нечта давлатлар ҳам ушбу тадбирда Фаластинни расман тан олишини эълон қилиши кутилмоқда.

“Ахиос” манбасининг ёзишича, шу ойда Франция ҳам мустақил Фаластин давлатини тан олишга тайёрланмоқда. Президент Эммануэл Макрон бу режани 2025 йил апрелида берган интервьюсида тилга олган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Фаластин мустақиллигини Норвегия, Ирландия, Испания, Словения ва Арманистон расман тан олган эди.

    Бошқа янгиликлар