АсосийДунё

Россияда мигрант аёллар учун бепул туғуруқни тақиқлаш таклиф қилинди

Бу таклиф Россиянинг чет эллик аёллардан туғилган бўлажак фуқаролари ҳуқуқларини бузишини билдиради.

'Россияда мигрант аёллар учун бепул туғуруқни тақиқлаш таклиф қилинди'ning rasmi

Россия Давлат думасида мигрант аёллар учун бепул туғуруқни тақиқлаш таклиф қилинди. Депутат Сергей Миронов мигрантлардан мажбурий равишда тиббий суғурта тақдим этишни талаб қилишга чақирди. 

Аёллар учун — туғуруқ ва ҳомиладорликни қамраб олувчи ихтиёрий тиббий суғурта мавжуд. Суғуртани иш берувчи ҳам сотиб олиши мумкин, энг муҳими, чет эллик фуқаро чегарани кесиб ўтганида полисга эга бўлсин. Улар ўз ватанларида Россия суғурта компанияларининг ваколатхоналари орқали суғурта сотиб олиши энг маъқул йўл. Бу халқаро амалиётда нормал ҳолат. Бошқа йўлдан бориб, ижтимоий бадал тўлаётган фуқароларимиз ҳисобидан мислсиз саховат кўрсатиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман, деди Миронов.

У чет элликлар, агар Россияда расман ишлаган ва камида уч йил давомида иш берувчилар улар учун суғурта бадалларини тўлаган бўлса, мажбурий тиббий суғурта олиш ҳуқуқига эга эканини эслатди.

Шу билан бирга, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Кирилл Кабанов пуллик туғуруқ мавзуси “асосий муаммони”, яъни самарасиз миграция сиёсатини эътибордан четда қолдиришга уриниш эканини таъкидлади.

Бундай фикрга адвокат Александр Почуев қарши чиқди. У бу ташаббус “айрим тоифадаги одамларни конституцияда кафолатланган бепул тиббий ёрдам олиш бўйича ҳуқуқидан маҳрум қилиши”ни айтди. Жумладан, Россиянинг чет эллик аёллардан туғилган бўлажак фуқаролари ҳуқуқларини бузишини билдирди.

Муайян шартларга риоя қилинган ҳолда, Россияда туғилган чет эллик фарзандлар “туғилган жой ҳуқуқи” асосида фуқаролик олиш ҳуқуқига эга, деган у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тиббиёт ОТМларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Тиббиёт ОТМларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика таълими тизимини ислоҳ қилишга қаратилган президент фармони лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

    'Саудиядаги энг йирик нефть заводига Исроил зарба бердими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:38

    Саудиядаги энг йирик нефть заводига Исроил зарба бердими?

    Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони нефть объектларни Эрон ҳужумларининг нишонлари қаторига кирмаган.

    'Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:24

    Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди

    Портлаш ортидан кичик ёнғин юз бергани, жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.