АсосийДунё

Ангела Меркель: Европа ички эмас, ташқи чегараларини ҳимоя қилиши керак

Меркель ички чегаралар назоратини кучайтириш Европа бирлигини емириши мумкинлигини айтди.

'Ангела Меркель: Европа ички эмас, ташқи чегараларини ҳимоя қилиши керак'ning rasmi

“Германо-австрия ёки германо-поляк чегараларида ноқонуний миграцияни тўлиқ тўхтата оламиз, деб ишонмайман”, – дейди Ангела Меркель “Südwest Presse” форумида сўзга чиқар экан.

У бу тадбирда ўз китобидан парчалар ўқиб, журналист саволларига жавоб берди.

Меркельнинг таъкидлашича, Европа давлатларининг бир томонлама чекловлари Шенген тизимини йўқотиш ва Европа ичида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқининг сўнгига етиш хавфини келтириб чиқаради. Шу сабабли у Европа Иттифоқининг ташқи чегараларини муҳофаза қилишга кўпроқ эътибор қаратишни тавсия қилди.

    Бошқа янгиликлар