АсосийЖамият

Фишинг ва спам – бугунги кундаги энг хавфли фирибгарлик шаклларидан бири

2023 йилда фишинг билан боғлиқ жиноятлар орқали дунёдаги йирик компаниялар миллиардлаб доллар зарар кўрган.

'Фишинг ва спам – бугунги кундаги энг хавфли фирибгарлик шаклларидан бири'ning rasmi

Интернет ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиб қолган. Бироқ электрон почта, мессенжерлар, онлайн хизматлардан фойдаланиш билан бирга, афсуски, фишинг ва спам каби рақамли таҳдидлар ҳам ортиб бормоқда.

Фишинг нима? Фишинг – шахсий маълумотларни (логин, пароль, банк реквизитлари) ёлғон сайтсимон ҳаволалар ёки “ҳимоя иловалари”орқали ўзлаштириш усули. Унинг мақсади – инсоннинг пул маблағини ёки шахсий маълумотларини эгаллаш.

У қандай ишлайди? “Банкинг хавфсизлиги” ниқоби остида пароль сўралиши, “таниш дўст” ёки “ҳамкасб” номидан хабар юборилиши ёки бўлмаса “зудлик билан тўлов” ҳақидаги сохта смслар келиши мумкин.

Натижада инсон ҳисоб рақамларидаги барча маблағини йўқотиши, электрон саҳифалари бузилиши ҳамда ушбу маълумотлар орқали бошқа шахсларга ҳам таҳдид юзага келиши мумкин.

Мисол учун, 2023 йилда фишинг билан боғлиқ жиноятлар орқали дунёдаги йирик компаниялар миллиардлаб доллар зарар кўрган. Ўнлаб мамлакатларда ушбу жиноятларга қарши махсус агентликлар ташкил этилган.

Шу боис, Ўзбекистонда “Онлайн платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди. Қонун лойиҳаси фишинг ва спам хавфини камайтириш, онлайн платформаларнинг масъулиятини ошириш, зарарли ресурсларга чеклов қўйишга йўналтирилган.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан спам билан боғлиқ ҳолатлар ҳам тартибга солинади. Жумладан, онлайн платформаларда зарарли контентни бартараф этиши, фойдаланувчи шикоятларини қабул қилиши, давлат органлари билан ҳамкорликда ҳаракат қилиши шарт бўлади. Зарур ҳолларда зарарли ресурсларга кириш чекланади ёки иш фаолияти сусайтирилади.

Спам ва фишинг – рақамли даврдаги кўринмас ҳужумлар. Уларга қарши фақат фойдаланувчининг эҳтиёткорлиги эмас, балки давлат ва платформаларнинг қонуний ва техник ҳамкорлиги орқали муваффақиятли курашиш мумкин.

Азамат ДАВЛЯТОВ,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги етакчи мутахассиси

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Енгил ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганларга огоҳлантириш берилади'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 18:55

    Енгил ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганларга огоҳлантириш берилади

    Маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    'Поезд ҳар куни ўтмайдиган темир йўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 18:10

    Поезд ҳар куни ўтмайдиган темир йўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди

    “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилади.

    '“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 18:03

    “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари қайта кўриб чиқилади

    Бу ҳақда Президент топшириғига асосан қабул қилинган Ҳукумат қарорида белгиланган.

    '1 июндан радарлар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 16:56

    1 июндан радарлар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайди

    Тўхташ чизиғи – “стоп-линия” бундан мустасно.

    'Долларнинг расмий курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 16:02

    Долларнинг расмий курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда лифт ичида 50 ёшли эркак мактаб ўқувчисига шилқимлик қилди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 15:00

    Тошкентда лифт ичида 50 ёшли эркак мактаб ўқувчисига шилқимлик қилди

    Унга беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.