АсосийДунё

Ҳусийлар ракетаси Бен-Гурион яқинига тушди

Исроил бош вазири ҳолатга қаттиқ жавоб берилишини айтди.

'Ҳусийлар ракетаси Бен-Гурион яқинига тушди'ning rasmi

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Бен-Гурион халқаро аеропорти яқинига ҳусийлар томонидан йўлланган ракета ҳужумига жавобан мамлакат “кўп йўналишли” зарбалар беришини маълум қилди. Бу ҳақда Нетаняху видеомурожаат орқали баёнот берди.

“Биз илгари ҳам ҳаракат қилганмиз, бундан кейин ҳам ҳаракат қиламиз. Бу ягона зарба эмас – жавобимиз кўп бўлади”, — дейди у.

Исроил мудофаа вазири Исроел Каc ҳам кескин огоҳлантирди: “Ким бизга зарба берса, биз ундан етти баравар кучли жавоб қайтарамиз”, — дея унинг сўзларини АФП келтирган.

НДТВ маълумотига кўра, ҳусийлар томонидан Яман ҳудудидан учирилган баллистик ракета Тел-Авивдаги Бен-Гурион аеропортининг 3-терминалидан атиги 75 метр узоқликда ерга тушган. Портлаш натижасида ерда 25 метр чуқурликда кратер пайдо бўлган.

Воқеа ортидан бир қатор халқаро авиакомпаниялар Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатган. Расмийлар жабрланганлар ҳақида маълумот бермаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда болалар ҳарбий парад ўтказди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:12

    Россияда болалар ҳарбий парад ўтказди

    Тадбирда КХДРлик мактаб ўқувчилари меҳмон бўлган.

    'Эронда икки киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.05.2025 21:01

    Эронда икки киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

    Бундай ҳолатлар Эроннинг тоғли ҳудудларида тез-тез кузатилади.

    'Тунис собиқ бош вазири 34 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 03.05.2025 21:04

    Тунис собиқ бош вазири 34 йилга қамалди

    У терроризмга оид ишда айбдор деб топилган.

    'АҚШ Ҳиндистон ва Покистонни тинчлик сари ҳамкорликка чорламоқда'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 19:08

    АҚШ Ҳиндистон ва Покистонни тинчлик сари ҳамкорликка чорламоқда

    Марко Рубио: Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ишончни мустаҳкамлаши зарур.

    'Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамалди'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 15:04

    'Туркияда бўлган намойиш ортидан 409 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 10:03

    Туркияда бўлган намойиш ортидан 409 киши қўлга олинди

    Ушланганларнинг кўпчилиги Истанбулдаги акция иштирокчилари бўлган.