АсосийДунё

Трамп Россия ва Украинани музокара қилишга мажбурламоқчи

АҚШ вакили Трампнинг айтаётган гаплари шунчаки гап эмас, ультиматум деди.

'Трамп Россия ва Украинани музокара қилишга мажбурламоқчи'ning rasmi

АҚШнинг махсус элчиси Стив Уиткоффнинг сўзларига кўра, президент Доналд Трамп Россия ва Украинани урушни тугатиш бўйича тўғридан-тўғри музокараларга ўтиришга чақирган. Бу ҳақда у “Breitbart News” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Трамп бу музокаралар тез фурсатда бошланиши кераклигини таъкидлади. Акс ҳолда, у АҚШ бу можарога аралашмаслиги керак, деган фикрда. Бу нима дегани бўлишидан қатъи назар, Қўшма Штатлар четга чиқиши керак”, – дейди Уиткофф.

Унга кўра, АҚШнинг музокаралардан чиқиши “барча томонлар учун ёмон натижа” бўлади.

Уиткоффнинг айтишича, эҳтимолий музокараларда муҳокама қилинадиган асосий масалалар қуйидагилар: Россия эгаллаб олган ҳудудлар, Запороже АЭСи устидан назорат ва украиналикларнинг Днепр ва Қора денгизга чиқиш ҳуқуқи.

“Бу масалаларнинг кўпини ҳал қилиш қийин бўлмайди, агар томонлар музокара столига ўтирсалар. Биз улар ўртасидаги масалалар доирасини торайтирамиз, кейин эса муросали ва ижодий ечимлар топамиз”, – дейди АҚШ вакили.

Маълумот учун, Уиткофф 2025 йил февралидан буён Россияга уч марта ташриф буюриб, президент Владимир Путин билан учрашган. Украина президенти Владимир Зеленский эса Уиткоффни “Россия тарғиботини тарқатаётганликда” айблаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

    'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

    КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.

    'Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:58

    Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади

    Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    'АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:20

    АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас

    АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши кенг кўламли операцияни давом эттиради ва зарбаларни юмшатиш режалаштирилмаяпти.