АсосийДунё

Россия Украинага яна дронлар билан ҳужум қилди

Билдирилишича, Россия томонидан мамлакатга 150 дрон ва 70 артиллерия ҳужуми амалга оширилган.

'Россия Украинага яна дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

Россия қуролли кучлари 9 май сулҳга қарамай, Украина ҳудудларини тинимсиз ўққа тутмоқда. Запороже вилояти раҳбари Иван Федоровнинг маълум қилишича, сўнгги суткада Россия томонидан 150 дрон ва 70 артиллерия ҳужуми амалга оширилган. Бу ҳужумлар оқибатида бир нафар аёл ҳалок бўлган.

Херсон вилоятида ҳам дрон ҳужуми оқибатида 60 ёшли эркак оғир тан жароҳати олган. Вилоят раҳбарлари Россия кучлари вилоятдаги 20 та аҳоли пунктига ўт очганини билдирди.

Днепропетровск вилоятидаги Никопол шаҳри ва атроф ҳудудлар ҳам нишонга олинган. 83 ёшли эркак яралангани, айрим жойларда ёнғин юзага келгани маълум қилинди.

Бу орада Россиянинг Белгород ва Курск вилоятларида дронлар хавфи сабабли ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди. Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков дронлар вилоят маъмурияти биносига ҳужум қилганини, ҳаттоки дрон унинг кабинетига йўналган бўлиши мумкинлигини айтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Олимлар Ерда кичик музлик даври бошланишини огоҳлантирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:08

    Олимлар Ерда кичик музлик даври бошланишини огоҳлантирмоқда

    40 йилдан кейин Ерда иқлим совиши бошланиши мумкин.

    'Россиянинг яширин нефть кемалари фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:27

    Россиянинг яширин нефть кемалари фош этилди

    Буюк Британия ҳукумати Россияга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди.

    'Трамп Зеленскийга 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:25

    Трамп Зеленскийга 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини таклиф қилди

    Бу ҳақида Қўшма Штатлар етакчиси Украина раҳбари билан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда айтган.

    'EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:09

    EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин

    Божларнинг қиймати 95 миллиард еврога тенг бўлиши айтилмоқда.

    '1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:53

    1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди

    Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарга яқинлашган камида 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

    'Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:10

    Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

    Ушбу ёрдам пакети иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланади.