Жиззахда фуқаронинг ишончига кириб, уни ноқонуний йўл билан АҚШга жўнатмоқчи бўлган “фирибгар” қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, Жиззах вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Шунда вилоятнинг Ш.Рашидов туманида яшовчи фуқаро “Н.Б.Қ.”, Зарбдор туманидан бўлган “А.А.Д.”ни гўёки Мексика орқали АҚШга ишга жўнатиш баҳонасида алдаб, ундан жами 200 миллион сўм (шу жумладан 11 200 АҚШ доллари ва 50 млн сўм) олмоқчи бўлган вақтида ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.