Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида вертолёт қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда “India Today”хабар берди.
Қайд этилишича, хусусий вертолёт бугун, 8 май куни маҳаллий вақт билан соат 09:00 атрофида Уттаркаши туманидаги Ганганани иссиқ булоқлари яқинида қулаган. Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган.
Уттаракханд бош вазири Пушкар Сингх Дҳами самолёт ҳалокати сабабларини текширишни буюрганини айтди.