АсосийБу қизиқ

Бугун айрим ҳудудларга ёмғир ёғади

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

'Бугун айрим ҳудудларга ёмғир ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” 30 апрель куни учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.


Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 14-16 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 8-13 даража,  кундузи 18-23 даража бўлади.

Бухоро вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда  чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,  баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар