2016 йил 12 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4864-сон фармонига мувофиқ Эльмира Иркиновна Баситханова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ҳукумат портали хабар бермоқда.
Эльмира Боситхонова Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланган Лазиз Тўйчиевнинг вазир ўринбосари лавозимидаги ўрнини эгаллаган.





