АсосийДунё

Россия ва АҚШ расмийлари Риёдда Украина бўйича "мураккаб, аммо фойдали" музокаралар ўтказди

12 соатга чўзилган ушбу музокаралар февраль ойида тикланган дипломатик мулоқотдан бери энг узоқ давом этган учрашувлардан бири бўлди.

'Россия ва АҚШ расмийлари Риёдда Украина бўйича "мураккаб, аммо фойдали" музокаралар ўтказди'ning rasmi

Россия ва АҚШ расмийлари Риёдда Украина бўйича "мураккаб, аммо фойдали" музокаралар ўтказди. 

Россия ва АҚШ делегациялари душанба куни Риёдда Украина можароси ҳамда хавфсизлик масалаларига бағишланган "батафсил ва мураккаб, аммо жуда фойдали" учрашув ўтказган. Бу ҳақда сешанба куни Россия делегациясининг раҳбарларидан бири Григорий Карасин маълум қилди.

Қайд этилишича, 12 соатга чўзилган ушбу музокаралар февраль ойида тикланган дипломатик мулоқотдан бери энг узоқ давом этган учрашувлардан бири бўлди.

Карасиннинг билдиришича, музокаралар конструктив руҳда ўтган ва муҳим масалалар муҳокама қилинган. 

"Суҳбат батафсил ва мураккаб бўлди, аммо бу биз учун ҳам, америкаликлар учун ҳам жуда фойдали бўлди," – деди у Россия матбуотига. 

"Кўплаб муаммолар муҳокама қилинди. Албатта, ҳамма нарса ҳал қилинмади, барча масалалар бўйича келишувга эришилмади, аммо бундай мулоқотнинг ўзи жуда долзарб эди. Айниқса, янги маъмурият вакиллари ва экспертлар гуруҳларининг янги аъзолари иштирок этгани нуқтаи назаридан," – дея қўшимча қилган Карасин.

Маълумотларга кўра, томонлар қўшма баёнот устида келишиб олган ва ушбу баёнот  тез орада Кремль ва Оқ уй томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.

Россия делегацияси таркибида Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) директори маслаҳатчиси Сергей Беседа иштирок этган. АҚШ томонидан эса Давлат департаменти сиёсий режалаштириш бўлими директори Майкл Антон, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашидан Эндрю Пик, АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили ёрдамчилари Кит Келлог ҳамда Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолц қатнашган.

Музокаралар олдидан Кремль маслаҳатчиси Юрий Ушаков Трамп ва  Путин ўртасида яқинда бўлиб ўтган қўнғироқлашув ортидан, Қора денгиз дон ташаббусини қайта тиклаш масаласи ҳам муҳокама қилинишини билдирган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:09

    EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин

    Божларнинг қиймати 95 миллиард еврога тенг бўлиши айтилмоқда.

    '1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:53

    1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди

    Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарга яқинлашган камида 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

    'Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:10

    Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

    Ушбу ёрдам пакети иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланади.

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.

    'Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 12:59

    Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади

    Систина ибодатхонасининг томига ўрнатилган мўридан чиқаётган қора тутун сайлаш тугалланмаганлигидан далолат беради.

    'Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 10:55

    Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди

    Покистон армиясининг маълум қилишича, 57 киши яраланган.