АсосийЖамият

Диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди

Давлат сиёсатининг асосий вазифалари нималарни назарда тутади?

'Диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди'ning rasmi

Диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Концепцияга кўра, Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат, жумладан:

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, фуқароларнинг эркинлигини ва қонун олдида тенглигини таъминлаш ҳамда конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

кўп миллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистон халқининг бирлиги ва бирдамлигини, урф-одатларига нисбатан ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, уларнинг ривожланиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш;

фуқароларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиши учун тенг ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;

фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш;

давлат ўзининг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишида конституциявий нормаларга мувофиқ дунёвийликка таяниш;

жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтириш борасида фуқароларнинг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириш.

    Бошқа янгиликлар