АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрига етиб борди

Давлатимиз раҳбарини Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

'Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрига етиб борди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди.Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон етакчисининг ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, давлат байроқлари кўтарилди, икки мамлакат мадҳиялари янгради.

Президентимиз фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Сўнг давлат раҳбарлари расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик корпус вакилларини қутладилар.

Аэропортнинг Амир терминалида етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.

Бугун Ўзбекистон Президенти ва Кувайт Амири олий даражада музокара ўтказадилар. Саммит кун тартибидан Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция-молиявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Тадбирлар якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 20:58

    Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди

    Солиқ инспекцияси раҳбари эри мусофирда бўлган аёлга нисбатан шилқимлик мазмунидаги SMS хабарлар ёзиб, ойлар давомида безовта қилган.

    'Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 19:01

    Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди

    У жуда кўп миқдорда талон-торожликда айбдор топилди, аммо озодликдан маҳрум этилмади.

    'Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 18:30

    Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди

    Бош консулхона воқеа юзасидан тезкор чоралар кўрди, ҳолат назоратга олинди.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 16:41

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Долларнинг расмий курси 82,22 сўмга тушди.

    'Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 13:42

    Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда

    Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига топширди.

    'Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 12:30

    Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди

    Гулсанам кўчасида рўй берган ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.