Мулоқотда Украина борасида Доналд Трамп жанговар ҳаракатларни тезда тўхтатиш зарурлигини таъкидлаган. Владимир Путин можаронинг асл сабабларини бартараф этиш орқали узоқ муддатли келишувга эришиш мумкинлигини таъкидлаган.
Трамп ўз жамоасига музокараларни бошлаш учун “зудлик билан” кўрсатма беришини қайд этган. Музокараларни Марказий разведка бошқармаси бошлиғи, Давлат котиби ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси олиб боради.
Путин Америка расмийларини қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Путин Трампнинг Россия ва Америка биргаликда ишлаш вақти келди деган фикрини қўллаб-қувватлаган.
Суҳбатда, шунингдек, Яқин Шарқда тартиб ўрнатиш, Эрон ядро дастури, ҳамда Россия-Американинг иқтисодий муносабатлари муҳокама қилинган.
Президентлар шахсий алоқаларни давом эттиришга, жумладан, учрашувлар ўтказишга келишиб олишган. Путин Трампни Москвага таклиф қилгае
Суҳбат бир ярим соат давом этган.