Болгарияда пропан-бутан солинган цистернали товар поезди рельсдан чиқиб кетди, деб хабар берди, “Тvzvezda.ru” нашри.
Воқеа Шумен вилоятининг Хитрино пунктида рўй берди.
Поезд қулаши натижасида цистерна портлаб кетди, оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди.
Жабрланганлар касалхонага ётқизилди. Фожиа юз берган жойда фавқулодда хизмат ходимлари иш олиб бормоқда. Ҳозирча ҳалокат сабаби аниқланмади.





