“Даракчи” газетасининг телевизион реклама ролиги бошловчиси шоумен - Парвиз Фаттоев кўп сонли мухлисларнинг танқидий саволларига дангал жавоб қайтарди.
Бу ҳақда у ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида ёзди.
“Диққат! Нега “Даракчи” рекламасида тез юрасиз ва бақирасиз?” саволига жавоб дейилади пост аввалида. Унинг ушбу жавоби фейсбук ижтимоий тармоғида ҳам репост қилинган.
“Қадим-қадимдан жарчилар бирор-бир даракни элга етказиш учун аста-секин имлаб қўймаган, айнан бақириб, керак бўлса от чоптириб гапирган!” деб бошланади одамларнинг саволларига бирйўла жавоб қайтарилган хабарда.

“Юртимиздаги кўп ададли газета “Даракчи” рекламасида биз маҳсулот мақтамаймиз ёки бирор хизмат таклиф этмаймиз, балкидаракларни етказамиз, аждодларимиз етказган усулда! Яна бир гап, бу кўрсатув эмас, бу - реклама, шундай экан, услуб деган тушунчалар ҳам бор... Шу ўзига хослик учун ҳам “Даракчи”ни ўқишади, севишади, кутишади!”





