АсосийDunyo

Британиялик аёл оққушлар муаммосига эътибор қаратиш мақсадида Ла-Маншни парамоторда учиб ўтди

Буюк Бртитанияда яшовчи Сача Денч исмли аёл сўнгги 15 йил мобайнида камайиб кетган, овчиларнинг ўлжасига айланган оққушлар муаммосига эътибор қаратиш мақсадида Ла-Манш узра парамоторда учиб, ўтди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Аёлнинг саёҳати 2016 йилнинг сентябрь ойида бошланган бўлиб, уни ОАВлар “Оққуш инсон”, деб атаган. Сача Денчнинг бундай саёҳатга чиқишига камёб оққушларнинг қишки парвозни амалга оширишдаги машаққатлари, уларнинг ов қилиниши сабаб бўлди. 

Саёҳат давомида аёлнинг оёғи шикастланди ва Санкт-Петербург шаҳрида МРТ сканеридан ўтишга мажбур бўлди, оқибатда парамоторнинг ёнига машинада саёҳат қилиш ҳам қўшилди.

У ўз саёҳати ҳақидаги маълумотларни  Instagram нинг алоҳида аккаунтига жойлаштирди. Аёл 11 та мамлакат чегарасидан ўтиб, 7 минг километр масофани босиб ўтди.

 

Dramatic Bewick's take off from a German stopover lake. #TogetherWeFly #REDDragon

Видео опубликовано Flight Of The Swans (@wwt_swanflight) Дек 2 2016 в 12:49 PST

 

 

 

 

 

Бошқа янгиликлар