Британия қироличаси Елизавета II нинг набираси бўлмиш Гарри шаҳзода бўлишнинг яхши ва ёмон томонлари ҳақида гапирди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
У бу ҳақда Карибга қилган ташрифида маълум қилди.
Гайанада яшовчи маҳаллий қизлардан бири Гаррининг Британиядаги ҳаёти ҳақида қизиқиб, савол берди. Аввалига у Букенгем саройи ҳақида сўради. Гарри бу қароргоҳда кам бўлиши, у ерда асосан қиролича кўп вақтини ўтказишини, бундан ташқари сарой таомлари жуда мазали эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
Қиз шаҳзодадан Англияни бошқаришни нимага қиёслаш мумкин, деб сўраганда, Гарри “Мен ҳали мамлакатни бошқараётганим йўқ”, деб жавоб берди.
Шаҳзодаликнинг яхши ва ёмон томонлари ҳақида эса “Албатта, шаҳзодаликнинг ҳам ўзига хос яхши томонлари кўп. Шаҳзода ҳаётнинг фақатгина яхши томонларини кўриши ва одамларга қувонч улашиши керак бўлади”, деди.
7 countries





