Майамидаги ФҚБ офисига қўйилган 750 минг долларлик ёғоч ҳайкал 17 агентнинг заҳарланишига сабаб бўлди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.
ФҚБ раҳбарияти мазкур санъат асарини ёғочдан ҳайкал ясовчи, машҳур ҳайкалтарош Урсула фон Ридингсвардан сотиб олган эди. Торнадо шаклида ясалган ҳайкалнинг оғирлиги етти тоннани ташкил этади. Бу санъат асари ФҚБнинг Майамидаги офисига ўрнатилган эди. ФҚБ ходимларидан 17 киши соғлиғининг ёмонлашганидан шикоят қилган, уларнинг бурун шиллиқ қавати шамоллаган, деган ташхис қўйилган, баъзиларнинг эса нафас олиши ва ютиниши қийинлашган.
Уларнинг касал бўлишига ёғоч ҳайкал сабаб бўлиб, аллергия қўзғатган. Воқедан кейин ёғоч ҳайкални бўлаклаб, офисдан олиб чиқиш ФҚБ раҳбариятига 412 минг долларга тушди.





