АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарори (рўйхат рақами  2845, 2016 йил 1 декабрь) билан 2017 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди, деб ёзади “Norma.uz”.

Унга кўра: 

•  1 литр винонинг энг кам улгуржи-сотув нархи 5 400 сўм, энг кам чакана нархи эса 6 500 сўмни;
•  коньякнинг энг кам улгуржи-сотув нархи 17 200 сўм, энг кам чакана нархи 20 600 сўмни;
•  ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг нархи энг кам улгуржи-сотув нархи 12 900 сўм, энг кам чакана нархи 15 500 сўмни ташкил қилади.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан  яқин кунларда “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар