АсосийDunyo

Қозоғистон аҳолиси шимол ёғдусини кўришга муваффақ бўлди

Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск аҳолиси шимол ёғдусини кўришга муваффақ бўлди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Вилоят марказида юзлаб одамлар бу иқлим ҳудуди учун бегона бўлган шимол ёғдусини томоша қилиш бахтига муяссар бўлди. Шаҳарликлар яшил ёғдуни кўриб, бирор саноат корхонасида портлаш юз берган ёки бу ўзга сайёраликларнинг иши деган хаёлга борди.

Яшил ёғду якшанба куни тунги оқшомда намоён бўлди.

Уни шаҳарнинг аксарият аҳолиси кўрган. Улар интернет-форумда бу кимёвий воситаларнинг атмосферага таъсири, бирор заводдаги портлаш оқибати бўлса керак, деб фикр билдирган бўлса, баъзилари уни ўзга сайёраликлар билан боғлади. Кўпчилик эса уни шимол ёғдуси, деб тан олди.

“Бу хато фикр, шимол ёғдусини фақатгина шимолий қутбда кўриш мумкин, – деб воқеага изоҳ берди геофизик Павел Соснов. – Атмосфера юқори қатламининг шуълаланиши қуёш нурларининг зарядланган заррачалари билан ўзаро таъсиридан келиб чиқади”.

Шаҳар аҳолисининг аксарият қисми сирли ёғду уйларда чироқнинг ўчиши ва қисқа муддатли электр узилишлари билан давом этганлигини маълум қилди. Бу воқеага эса мутахассислар изоҳ бера олмади.

Бошқа янгиликлар