АсосийJamiyat

Сингапурлик халқаро кузатувчи: “Ҳозирги жараёнда Биринчи Президент Ислом Каримов яратган тизимнинг ўз ўрни бор”

“PressClub: Elections-2016.uz” пресс-клубида халқаро кузатувчилар, хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари билан учрашувлар давом этмоқда.
 
Доктор Рохан Гунаратна, кузатувчи (Сингапур):

—  Мен бундан 17 йил аввал, яъни 1999 йилда ҳам юртингизга ташриф буюргандим. Гарчи айрим хорижий мамлакатларда юртингизга нисбатан танқидий фикрлар билдирилса-да, Ўзбекистонда бугун жуда катта ўзгаришлар бўлганининг гувоҳи бўлиб турибман. Юртингизда сайлов жараёни жуда тизимли ташкил этилган. Бу жараёнларда албатта мамлакатингиз Биринчи Президенти Ислом Каримов яратган тизимнинг ўз ўрни бор. Нафақат пойтахтда, балки республиканинг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги кузатувларимдан ҳам бунга амин бўлдим. Сайлов жуда очиқ, адолатли ўтмоқда. Ўзбекистон халқи ўз келажиги учун муносиб номзодни танлашига ишонаман.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар