Соат 13:00 га қадар Ўзбекистон фуқароларининг 11,4 миллион нафари ўз номзодига овоз берди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича соат 6.00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда 20 миллион 428 минг 891 нафар сайловчи рўйхатга олинган.





