АсосийDunyo

БМТ: Ўртаер денгизида чўкиб кетаётган муҳожирлар сони йил охиригача 5 мингга етиши мумкин

Европага Ўртаер денгизи орқали сузиб ўтишга уринган қочоқлар сони йил охирига қадар 5 мингга етиши мумкин, деб ёзади “РИА Новости” БМТнинг муҳожирлар иши бўйича бош комиссари Филиппо Грандининг сўзларига асосланиб.

“Ўртаер денгизига чўкиб кетган муҳожирлар сони, афсуски йил охирига қадар 5 минг нафарга етиши мумкин,—дейди Гранди Рим шаҳрида ўтказилган конференцияда,—Ўртаер денгизида муҳожирларнинг чўкиб кетаётгани глобал инқироз ҳисобланади”.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилда Ўртаер денгизини 400 минг нафар муҳожир кесиб ўтган, уларнинг бор-йўғи 170 минг нафари эса Италияга етиб олган.   

Грандининг фикрича, Европа юзага келган мураккаб ҳолатни бартараф этиш учун “муҳожирларни қабул қилишнинг ўзига хос тизими”ни ишлаб чиқиши керак.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар