- Тушни уч ойдан ортиқ сақлаб бўлмайди. Сақланиш муддатидан ўтганидан сўнг, у киприкларга текис суртилмайди ва уларни оғирлаштиради.
- Тушь вақтидан олдин қуриб қолмаслиги учун, чўткани идишидан аста олиб, сўнг шу алфозда қайтиб солиш лозим. Кескин ҳаракат билан пастга-тепага ишқалаш унинг қуриб қолиши ва сифатининг ёмонлашувига олиб келади.
- Агар чўткада қуриган тушь қотиб қолган бўлса, уни идишга солишдан олдин салфетка билан тозалаш керак.
- Тушингиз тугаётганида, унинг чўткага илиниши учун тепа-пастга қаратиб юргизманг. Бу ҳолатда сиз идишга ҳаво киритиб, тушнинг қуриш жараёнини тезлаштирасиз. Чўткани бурама ҳаракат билан идиш девори ичидан айлантирсангиз, яхши олинади.
- Тушингиз узоқ хизмат қилиши учун… идишни очиқ ҳолатда узоқ сақламанг ва қопқоғини маҳкам беркитинг.
- Линза ёки кўзойнак тақсангиз… ўта сифатли тушь танланг ва уларни суртишда эҳтиёт чораларини кўринг. Чунки сифатсиз тушлар аллергияга сабаб бўлади.
- Агар тушь суртган бўлсангиз… иккинчи бор пардоз қилишга тўғри келганда, киприклардаги бўёқни тозаламасдан қайта бўяманг.
- Улама киприкларга тушь суртиш шарт эмас! Бу уларни қўполлаштиради.
- Тушь суртганда улар киприкларингизда йиғилиб қолмаслиги, бир-бирига ёпиштирмаслиги учун… таркибида глицерин бор бўёқ воситаси танланг.
02.12.2016 05:55





