АсосийСиёсат

Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади

Ҳиндистон ҳукумати бундай тадбирни илк бор ўтказмоқда.

'Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади'ning rasmi

Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари 28-29 август кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда Тhе Economic Тimes хабар берди.

Маълум қилинишича, Ҳиндистон ҳукумати бундай тадбирни илк бор ўтказмоқда. Бўлажак учрашув терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмлари ва транзит-транспорт йўлакларини оптималлаштириш масалаларига бағишланади, бунда Шимол—Жануб халқаро транспорт йўлаги (ХТЙ) ва Чобаҳор портига алоҳида эътибор қаратилади.

Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аллақачон Эроннинг Чобаҳор порти орқали Ҳиндистонга товарларни жўнатиб, Шимол — Жануб ХТЙ имкониятларидан фаол фойдаланмоқда. Ҳиндистон, шунингдек, табиий ресурсларни, жумладан, энг муҳим фойдали қазилмаларни сотиб олишни кўпайтиришга интилади.

Таъкидланишича, терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масалалари муҳокамаларнинг асосий мавзуси бўлади.

“Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари Афғонистон ва Покистонда минтақавий барқарорликка потенциал таҳдид солаётган экстремистик оқимларнинг кучайиши мумкинлигидан умумий хавотирга эга”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар