АсосийДунё

Туркияда уйсиз ҳайвонларга оид қонун лойиҳаси қабул қилинди

Уй ҳайвонларини кўчага ташлаб кетганлар 60 минг турк лираси миқдорида жаримага тортилади.

'Туркияда уйсиз ҳайвонларга оид қонун лойиҳаси қабул қилинди'ning rasmi

Қонунда айтилишича, ҳайвонларни эвтанизация қилиш тақиқланади. Шу билан бирга, парвариш қилинадиган ҳайвонлар даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган ёки ўткир юқумли касалликлар ташувчиси бўлган ҳолларда ветеринария шифокорининг қарори билан эвтанизация қилиниши мумкин. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

 Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) томонидан қабул қилинган ва тасдиқланган қонунга мувофиқ, барча қаровсиз итлар тўпланиб, ҳайвонлар бошпанасига олиб кетилади. Ҳайвонлар бошпанасига жойлаштирилган итлар стерилизация қилинади ва асраб олинади. Шунингдек, уй ҳайвонларини кўчага ташлаб кетганлар 60 минг турк лираси миқдорида жаримага тортилади.

 Ҳужжатга кўра, қаровсиз итларни йиғмаган ва қонун ҳужжатларига риоя қилмаган ҳокимлик раҳбарлари 6 ойдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Маълум қилинишича, мушук ва ит эгалари 2025 йилгача уй ҳайвонларини рақамли идентификатор ёрдамида рўйхатдан ўтказишлари керак бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондан учирилган баллистик ракета Туркия ҳаво ҳудудига кириб келди'ning rasmi

    Дунё 30.03.2026 15:55

    Эрондан учирилган баллистик ракета Туркия ҳаво ҳудудига кириб келди

    Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

    'Покистон зарбалари Кунарни ларзага солди'ning rasmi

    Дунё 30.03.2026 07:50

    'КХДРда Моссаднинг икки агентига ким ўлим ҳукмини чиқарди?'ning rasmi

    Дунё 30.03.2026 04:19

    КХДРда Моссаднинг икки агентига ким ўлим ҳукмини чиқарди?

    Ушбу шахслар Исроил разведка хизмати — Моссадга махфий маълумотларни узатгани учун нишонга олинган.

    'АҚШ яширин ер операциясини режалаштирмоқда - Эрон парламенти спикери'ning rasmi

    Дунё 29.03.2026 15:40

    АҚШ яширин ер операциясини режалаштирмоқда - Эрон парламенти спикери

    Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боғир Ғолибаф АҚШни мамлакат ҳудудида яширин ер операциясини режалаштиришда айблади.

    'Россия яна Олимпия ўйинларини қабул қилишга тайёр — Путин'ning rasmi

    Дунё 29.03.2026 13:49

    Россия яна Олимпия ўйинларини қабул қилишга тайёр — Путин

    Путин Россия 1980 йилда Москва ва 2014 йилда Сочида ўтган Олимпиадаларга мезбонлик қилганини эслатиб ўтди.

    'Мадуро қамоқдан туриб Венесуэла халқига мурожаат йўллади'ning rasmi

    Дунё 29.03.2026 12:46

    Мадуро қамоқдан туриб Венесуэла халқига мурожаат йўллади

    У ўз халқига кўрсатилган жасорат ва бирдамлик учун миннатдорчилик билдириб, мамлакатда тинчлик ва бирликни мустаҳкамлашга чақирди.