АсосийSport

Англия Лига Кубоги. “Арсенал” сенсацион тарзда “Саутгемптон”га ютқазиб, мусобақани тарк этди

Англия Лига Кубоги турнирининг сўнгги чорак финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Арсенал" жамоаси ўз майдонида "Саутгемптон" футболчиларига қарши баҳс олиб борди. 

Учрашувнинг 13-дақиқасида Класи "Саутгемптон"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 38-дақиқада Бертран ҳисобни оширди. Ўйинда бошқа голлар киритилмади ва "Арсенал" мусобақани тарк этди. 

“Арсенал” – “Саутгемптон” 0:2 (0:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 13 Класи, 0:2 – 38 Бертран.

“Арсенал” – Мартинес, Габриэл, Гиббс, Женкинсон (Мэйтленд-Найлз, 64), Холдинг, Коклен, Эль-Ненни (Жака, 43), Рэмзи, Рен-Аделед (Окслейд-Чемберлен, 62), Ивоби, Перес.

“Саутгемптон” – Форстер, Йосида, Бертран, Мартина, ван Дейк, Дэвис, Класи, Буфаль (Симс, 66), Рид (Хейбьерг, 65), Маккуин, Лонг.

Огоҳлантиришлар: Эль-Ненни (29), Ивоби (33), Йосида (34), Перес (80).

Бошқа янгиликлар